Токио — 2020: боксчиларимиз ҳам олимпиададаги илк рақибларини билиб олишди

769

Барчамиз орзиқиб кутаётган Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари бошланишига ҳам саноқли кунлар эмас, балки соатлар қолмоқда. Бироз аввал дзюдочиларимизнинг илк рақиблари маълум бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик. Бугун юртдошларимиз катта қизиқиш билан кутаётган бокс мусобақаларига ҳам қуръа ташланди.

Қуйида бокс бўйича терма жамоамиз аъзоларининг Токио-2020даги илк рақиблари билан танишинг:

Аёллар:

-51 кг: Турсуной Раҳимова – Сандро Драбик (Полша),

-60 кг: Райҳона Қодирова – Наоми Юмба (Конго ДР),

-69 кг: Шаҳноза Юнусова – Каролина Котсевска (Полша),

Эркаклар:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Чифтчи Ботухон (Туркия),

-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов – биринчи босқичдан озод этилган, иккинчи босқичда эса Хосе Куилес (Испания)/Курт Уолкер (Ирландия) жанги ғолибига қарши,

-63 кг: Элнур Абдураимов – Чинзориг Баатарсухин (Монголия),

-69 кг: Бобоусмон Батуров – Поландо Рохан (Доминикан Республикаси),

-75 кг: Фанат Қаҳрамонов – Гиорги Харабадзе (Грузия),

-81 кг: Дилшод Рўзметов – Эмметт Бреннан (Ирландия),

-91 кг: Санжар Турсунов – Абделхафид Бенчабла (Жазоир),

+91 кг: Баҳодир Жалолов – биринчи босқичдан озод этилган, иккинчи босқичда Маҳаммад Абдуллаев (Озарбайжон)/Данис Латипов (Баҳрайн).

Боксчиларимизга ушбу жангларда омад ва зафарлар тилаймиз.