Ўзбекистонлик дзюдочилар олимпиадада кимларга қарши татамига чиқишади?

468

Яқинда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган дзюдо мусобақалари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Шуни таъкидлаш керак, йилнинг энг муҳим старти олдидан ташланган қуръа вакилларимиз учун нисбатан енгил келди, бироқ ҳаммага ҳам эмас. Дзюдочиларимиз олимпиада баҳсларини қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

Эркаклар:

-60 кг: Шарофиддин Лутфиллаев биринчи даврадан озод қилинган, иккинчи даврада Артём Лециук (Украина)/Хосе Рамов (Гватемала) ғолибига қарши,

-66 кг: Сардор Нуриллаев – Денис Виеру (Молдова),

-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев – Игор Вантдеке (Германия),

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев – Уго Кумбо (Ванатау),

-90 кг: Давлат Бобонов – Николас Мунгаи (Италия),

-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов – Бенжамин Флетчер (Ирландия),

+100 кг: Бекмурод Олтибоев – Дуренбаяр Улзибаяр (Мўғилистон).

Аёллар:

-52 кг: Диёра Келдиёрова – Сосорбарам Лхагвасурен (Мўғилистон)

-63 кг: Фарангиз Ҳожиева – Сандрин Биллет (Кабо-Верде)

-70 кг: Гулноза Матниязова – Демос Мемнелоум (Чад)

Аралаш жамоавий баҳсларда ҳам вакилларимизнинг омади чопди, дейиш мумкин. Чунки, дзюдо мусобақаларида биз учун ўта ноқулай рақиб, қолаверса мезбон Япония билан фақат финалда тўқнаш келишимиз мумкин. Шунингдек, дзюдо оламида етакчилардан бўлган Россия, Жанубий Корея, Мўғулистон каби терма жамоалар билан ҳам финалга қадар йўлимиз кесишмайди. Ушбу йўналишда илк даврада Нидерландияга қарши баҳс олиб борадиган дзюдочиларимиз агар ғалаба қозонишса, иккинчи даврада Бразилия билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, дзюдо беллашувлари 24 июль куни эркаклар ўртасидаги -60 кг ҳамда аёллар ўртасидаги -48 кг вазн тоифаларидаги баҳслар билан бошланади. Шу куннинг ўзида ҳар икки вазн тоифасида Олимпия чемпионлари аниқланади.