Ўртачирчиқ туманида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

481

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими ҳамда ДБҚнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Б. хорижда ишлаб чиқарилган тегишли ҳужжатлари бўлмаган 2000 қути “Methylprednisolone Sodium Succinate for Injection USP Addsone” номли дори воситаларини 120 млн сўмга ҳисоблаб, харидорга Нурафшон шаҳридаги автотураргоҳ олдида сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.