Иссиқ об-ҳавода зарурат бўлмаганда кўчага чиқманг! — ҳокимлик аҳолига мурожаат билан чиқди

923

Тошкент шаҳар ҳокимлиги иссиқ ҳарорат кузатилиши муносабати билан аҳолига мурожаат билан чиқди.

«Ўзгидромет» маркази маълумотига кўра, июль ойининг 24-26 кунларида юртимизга иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимининг кириб келиши оқибатида об-ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кутилмоқда.

Кескин иссиқ ҳавода барча инсонлар, айниқса, сурункали касаллиги бўлган, диспансер назоратида турувчи беморлар, ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва кексалар ўзларини ҳимоялашлари ниҳоятда муҳим.

Бундай шароитда аҳолимиздан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликларини, кўпроқ суюқлик истеъмол қилишларини сўраб қоламиз.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари, иссиқ ва қуруқ ҳавонинг салбий оқибатларидан ўзингизни асранг!» дейилади ушбу мурожаатда.