Ўзбекистонга июнь ойида 63 та электромобиль олиб келинди

698

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга хориждан 268 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 230 тага кўп.

2021 йилнинг июнь ойида Ўзбекистонга 63 та электромобиль олиб келинди, бу май ойига қараганда 14 тага кўп.

2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган?

Хитой – 228 та

Туркия – 24 та

Корея – 5 та

АҚШ – 5 та

Германия – 4 та

Литва – 1 та

Испания – 1 та