Тест топшириқлари сони қисқартирилди

767

Тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратилиши белгиланди, деб хабар берди «Ҳуқуқий ахборот» канали.

✅ Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:

▪️она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) – 10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл;

▪️математика – 10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл;

▪️Ўзбекистон тарихи – 10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл.

➡️ Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 63 балл.

🔰 Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:

● 1-фан – 20 та савол. Ҳар бири учун 3.15 баллдан, максимал балл – 63 балл;

● 2-фан – 20 та савол. Ҳар бири учун 3.15 баллдан, максимал балл – 63 балл.

➡️ Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 126 балл.

☑️ 2021-2022-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 70 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.