Имтиёзли тоифага кирувчи беморлар нодавлат тиббиёт муассасаларида ҳам бепул даволанади

578

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра:

2021 йил 1 ноябрдан бошлаб,

республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси ва урология;

2022 йил 1 январдан

кардиология, травматология ва ортопедия ҳамда акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилади.

Ушбу янги тизим орқали имтиёзли тоифага кирувчи шахслар тиббий хизмат кўрсатадиган Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартномаси мавжуд давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотларини ўз хоҳишига кўра эркин танлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек:

— имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи нодавлат тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган талаблар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади;

— нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тузиладиган шартнома асосида базавий нархлардан келиб чиқиб, амалга оширилади.

Бундан ташқари, имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга кўрсатилган тиббий хизматлар сифатини баҳолаш ҳамда уларнинг тасдиқланган стандартларга мувофиқлигини, ажратилган маблағлар самарадорлиги ва натижадорлигини назорат қилиш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан амалга оширилади.