Шаҳрихон туманида иссиқхона қуриш учун ажратилган ер майдонининг бир қисмини сотмоқчи бўлган фуқаро аниқланди 

983

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Қ.Ж. ўзига иссиқхона қуриш учун ажратилган 30 сотих ер майдонининг 4 сотихини фуқаро Д.га уй-жой қуриш учун ваколатли танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига унинг 2 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган, шунингдек текширув жараёнида Қ.Ж. ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ушбу пуллар ҳисобидан 3 млн сўмни ўз ихтиёри билан тақдим қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.