Юртимиздан Европага заъфарон маҳсулотини экспорт қилиш бошланди

659

Жорий йил июнь ойида «BMB Trade Group» томонидан италиялик ҳамкорлар билан умумий қиймати 15 миллион еврони ташкил этадиган экспорт шартномаси имзоланган эди.

Мазкур битим ижроси доирасида кеча «BMB Za’faron» бренди остидаги товарнинг дастлабки туркуми Европага жўнатилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА.

Келажакда нафақат кўҳна қитъа, балки Америка ҳамда Осиё давлатларига ҳам Ўзбекистонда етиштирилган олий навли ва юқори сифатга эга заъфарон маҳсулотини етказиб беришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.