​ССВ: Юртимизда коронавирусга қарши жами 7 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

755

29 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 213 278 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 145 873 нафарни,

2-босқич эмланганлар 47 185 нафарни,

3-босқич эмланганлар 20 220 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 7 195 709 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 4 635 592 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 1 834 411 нафарни,

3-босқич эмланганлар 725 706 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 170 003 нафарни ташкил қилмоқда.

29 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

📌Фарғона вилояти (25 424 доза),

📌Андижон вилояти (25 093 доза),

📌Наманган вилояти (21 654 доза),

📌Тошкент вилояти (19 977 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

📌Фарғона вилоятида 932 829 доза,

📌Наманган вилоятида 932 538 доза,

📌Андижон вилоятида 798 009 доза,

📌Самарқанд вилоятида 668 463 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.