Коронавирус инфекциясига қарши вакциналар кимларга мумкин эмас? 

901

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева вакцинация борасидаги аҳоли саволларига жавоб қайтарди.

Савол: Коронавирус инфекциясига қарши вакциналар кимларга мумкин эмас?

Жавоб: ▫️18 ёшгача бўлганлар;

▫️ҳомиладорлар, эмизикли ва туққан аёллар;

▫️вакцинани таркибидаги воситага ёки кучли аллергик реакциялари кузатиладиган одамларга;

▫️инфекцион ёки аъзоларнинг ноинфекцион сурункали касалликлари (юрак қон томир тизими, ўпка ва нафас йўллари, ошқозон ичак тизими, эндокрин тизим кабилар) авж ёки хуруж қилган даврида вакцинани олиш мумкинмас.

Вакцина олгандан кейин биринчи 3 кунликда бош оғриғи, тана ҳарорати кўтарилиши, умумий ҳолсизлик, вакцина олган жой қизариши ёки шиши ёки оғриши каби умумий ҳолатлар кузатилиши мумкин.

🩺 Бундай ҳолатларда патронаж ҳамширалари вакцина олганларни кейинги 3 кун давомида хабар олиши жараёнларида сизда кузатилаётган ҳолатларни аниқ ва тўлиқ айтишингиз керак.

Савол: Бронхит касаллиги бор одамларда вакцина оғир асоратлар қолдирадими?

Жавоб: Кўп ҳолатларда бу касалликни қайта хуружи ёки асоратланишида ташқи муҳитни таъсирида организмга тушган вируслар ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Шу боис, бронхит касаллиги бор беморлар вируслар билан тўқнашувдан ўзларини ҳимоя қилишлари керак, яъни карантин қоидаларига риоя қилишлари ва вакцинани олишлари талаб этилади. Вакцина бу каби беморларни касалликлари асоратланишини олдини олиш имкониятини яратади. Яъни, вакцина олиб организмда ҳимоя шаклланиши билан, коронавирус организмда касалликни келтириб чиқаришини олдини олиш мумкин ёки енгил кечувида ўтишга ва асоратланмасликка ёрдам беради.

Савол: Мен ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасининг 1-босқичи билан эмланганман. Ҳозирда уйда ковид аломатлари билан даволаняпман. 27 июлда 2-босқични олишим керак эди. Тўлиқ тузалмасдан туриб кейинги олиш мумкинми?

Жавоб: Сизнинг ҳолатингизда, уй шароитида ковид касаллигидан даволанаётган экансиз,демак касалликни енгил даражаси кузатилмоқда. Бундай ҳолатларда, вакциналари ишлаб чиқарувчилари вакцина олишни вақтинчалик тўхтатиш, яъни 2 ҳафтага тиббий чеклов бериш тавсия қилинади. Бу даврда шу инсон организмидаги жараённи кузатиш керак, унда организмдаги жавоб реакция ва ҳосил бўлаётган иммун ҳужайралар ҳолати баҳоланади.

Агарда, ўрганиш жараёнида инсон организмида вакцинадан кейинги ҳимоя ҳужайралар кўрсаткичида ўзгариш кузатилмаса, шифокор томонидан бу ҳолат ўрганилиб, организмда қаршилик топилмасагина, кейин вакцинани давом эттириш тавсия этилади.