Шайхонтоҳур туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

559

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шайхонтоҳур тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “S” МЧЖга қарашли дорихонада савдо фаолиятини амалга ошираётган Л.Т. харидорга 50 дона “Зардекс 300мг” дори воситасини 1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 696 дона “Зардекс 300мг” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.