ФВВ 3 — 5 август кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиш хавфи ҳақида огоҳлантирди

1028

Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 3-5 август кунлари кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли республикамизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд.

ФВВ шу ҳақда тоғ ва тоғ олди ҳудудларида яшовчи аҳолини огоҳлантирди.

Унда эҳтиёт чораларини кўриш ва нохуш вазиятлар вужудга келганда, ФВВнинг «1050» қисқа рақамига мурожаат этиш сўралган.