Франциялик журналистлар Қорабоғда содир этилган вандализм ҳолатларидан даҳшатга тушишди

7181

Озарбайжоннинг мамлакатга ташриф буюрувчи расмий доиралар билан ишлаш давлат қўмитаси кўмагида француз журналисти, тарихчи Ален Руместанд ва франциялик фотосуратчи Григорий Эрпен озод этилган Шуша шаҳри ва унинг Зангилан ҳамда Губадлин туманларига ташриф буюрдилар.

Давлат қўмитасининг маълум қилишича, сафар давомида улар 30 йил давомида Озарбайжоннинг Қорабоғ минтақасида арманлар томонидан содир этилган вандализм — моддий- маданий бойликларнинг шафқатсизларча хароб аҳволга келтирилгани, айримлари эса йўқ қилинганини кўришди. Шунингдек, Охчучай дарёсининг кучли ифлосланишига ҳам гувоҳ бўлишди. Француз меҳмонлари турли оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида улар кўрган аянчли ҳолатларидан жуда ҳайратда эканини таъкидлашди.

Озарбайжон — Франция университети (УФАЗ), Арман черкови ва Боку шаҳридаги «Гобу-Парк 3» турар-жой мажмуасида жойлашган «Хара булбул» марказига ташриф буюрган меҳмонлар ўз нашрларининг ижтимоий тармоқларида Озарбайжон пойтахтидаги яхши ўзгаришлар ҳақида ҳавас билан ёзишган. Улар Бокуда катта ўзгаришлар юз берганини, шаҳар қадимийлик ва замонавийликнинг уйғунлашиб бораётган гўзал бурчагига айланганини таъкидлаган. Меҳмонлар Францияга қайтиб боргач, Озарбайжонда гувоҳ бўлган ривожланиш жараёнлари ҳамда озод этилган шаҳарлар ҳақида кенг ва батафсил мақолалар ёзишни режалаштирмоқда.

Зебо НАМОЗОВА тайёрлади.