Ўзбекистон қарийб 70 минг тонна помидор экспорт қилди

774

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-июнь ойлари давомида қиймати 50,2 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 69,0 минг тонна помидор экспорт қилган.

Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 7 минг тоннага кам.

2021 йилнинг январь-июнь ойлари давомида Ўзбекистон помидор экспорт қилган асосий давлатлар:

Россия – 36,2 минг тонна

Қозоғистон – 19,7 минг тонна

Қирғиз Р. – 11,0 минг тонна

Тожикистон – 1,9 минг тонна

Беларусь – 53,6 тонна

АҚШ – 20,9 тонна

Афғонистон – 12,0 тонна

Украина – 9,1 тонна

БАА – 7,7 тонна

Германия – 0,5 тонна