Ўзбекистонда вакцинация бўйича рекорд ўрнатилди

2749

Вакцинация бўйича рекордлар: юртимизда кунлик эмлашлар 300 минг дозадан, жами қўлланган вакциналар 8 миллион дозадан ошди, Фарғона ва Наманган вилоятлари миллион дозалик маррани забт этди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

2 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 327 628 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 243 493 нафарни,

2-босқич эмланганлар 63 521 нафарни,

3-босқич эмланганлар 20 614 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 8 009 376 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 5 231 451 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 1 992 981 нафарни,

3-босқич эмланганлар 784 944 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 232 807 нафарни ташкил қилмоқда.

2 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

📌Сурхондарё вилояти (45 849 доза),

📌Андижон вилояти (35 948 доза),

📌Тошкент вилояти (32 780 доза),

📌Фарғона вилояти (32 260 доза),

📌Наманган вилояти (31 860 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

📌 Фарғона вилоятида 1 016 629 доза,

📌 Наманган вилоятида 1 008 929 доза,

📌Андижон вилоятида 889 893 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.