Бухоро ва Миришкор туманларида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

564

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Н. бошқа бир фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, унга “З” МФЙ ҳудудида жойлашган 12 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Миришкор туманида яшовчи фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун муқаддам судланган фуқаро У.С. бошқа бир фуқаро О.нинг ишончига кириб, унга “Ободон” МФЙ ҳудудида жойлашган дала шийпонини танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1000 АҚШ долларини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.