Эркин курашчиларимиз бронза медали учун курашадиган бўлди

1210

Бугун Токио-2020 Олимпия ўйинларининг саралаш босқичларида иштирок этган эркин курашчиларимиз Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг) ва Жавраил Шапиев (-86 кг) имкониятни бой беришган эди. Эртага улар бронза медали учун курашни давом эттирадиган бўлдилар, деб хабар берди МОҚ.

Боиси ҳамюртларимизни мағлуб этган курашчилар Заур Угуев (-57 кг) ва Ҳасан Яздани (-86 кг) финалга йўл олишди. Бу борада вакилларимиз дастлаб ўтиш босқичидаги рақибларини мағлуб этиши керак.

Демак, эртага вакилларимизнинг ўтиш босқичидаги ва уни муваффақиятли якунлаган тақдирларида бронза медали учун курашадиган рақиблари қуйидагича:

-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев / Томас Гилман (АҚШ) – Ризо Атри (Эрон)

-86 кг: Жавраил Шапиев / Стефан Рейхмуц (Швейцария) – Артур Найфонов (РОҚ)

Шунингдек, эртага -74 кг вазн тоифасида яна бир вакилимиз Бекзод Абдураҳмонов ҳам ўз иштирокини бошлайди. Унга биринчи даврада Пуэрто-Рико вакили Франклин Гомес рақиблик қилади.