Пойтахтда тез тиббий ёрдам автомобили ҳамда «Nexia» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

972

Жорий йилнинг 4 август куни соат 13:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, И.Каримов ва Олмазор кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган Б.Ш. бошқарувидаги «Nexia» русумли автомобиль ҳамда ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.Р. бошқарувидаги «Ford» русумли тез тиббий ёрдам автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, «Ford» русумли тез тиббий ёрдам автомобили йўловчиси шифохонада вафот этган, деб хабар берди ЙҲХББ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.