Туркияда ўтаётган фестивалда меҳмонлар Ичан-Қалъа музейига виртуал саёҳат қилишмоқда

813

Шу кунларда Туркия пойтахти Истанбул шаҳрида Турксой Ташкилоти томонидан 3-Халқаро «Турк дунёси» фестивали бўлиб ўтмоқда. Унда Ичан-Қалъа давлат музей-қўриқхонасининг «Ҳунармандчилик тарихи» бўлими мудири Холбек Матяқубов ҳам қатнашиб, фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларга Хива шаҳрининг тарихий обидаларини намойиш этмоқда. Бу ҳақда музей директорининг ўринбосари Мақсудбек Абдурасулов хабар бермоқда.

Турксой – халқаро ташкилоти 1993 йилда ташкил этилган бўлиб, у туркийзабон халқлар ўртасида илм-фан ва маданият йўналишларида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради. Бундан ташқари, ташкилот ўзаро тажриба алмашиш борасида тадбирлар, конференция ва фестиваллар ҳам ташкил этади. Навбатдаги Туркияда бўлиб ўтаётган фестивалда Ичан-Қалъа музейи ходими Холбек Матёқубов Хива шаҳрининг тарихий обидаларини татбиқ этувчи смарт музей интерактив кўргазмаси билан қатнашмоқда.

Ушбу лойиҳанинг авфзаллиги ташриф буюрувчилар ўз гаджетлари орқали қадим Хива шаҳри ва Ичан-Қалъа музейига саёҳат қилишади. Музейда кўргазмаларни, осори-атиқаларни ва хоразмлик алломаларнинг виртуал образларини кўриб томоша қилишади. Айни кунларда фестивалга ташриф буюраётган чет-эллик мезбону меҳмонларга ушбу намойиш ғоятда маъқул бўлиб, улар қадим Хиванинг манзаралари билан танишиб, ҳайратларини билдирмоқдалар ва Хивани ўз кўзлари билан жонли бориб кўришга қизиқмоқда.

Фестивалда шунингдек, Хиванинг тарихий суръатларидан жамланган «Хива – шарқ гавҳари» номли слайд шоу ҳам намойиш қилинмоқда.

Зебо НАМОЗОВА тайёрлади.