37 млрд 300 млн сўмлик алимент пуллари ундирилди

853

Бу ҳақда АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:

— Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 7 ойида моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 37 млрд 300 млн сўмлик алимент пуллари ундирилди, 4 млрд 200 млн сўмлик (31 та) уй-жой ва 1,5 млрд сўмлик (15 та) транспорт воситаси алимент учун олдиндан тўлов сифатида берилиши таъминланди.

Ҳозирда, ягона ахборот тизимига 293 мингдан зиёд алимент олувчи ва тўловчи ҳақидаги маълумотлар киритилиб, ижро ҳаракатларини «онлайн» режимда танишиб бориш имкони яратилди.

Республикамиздаги ҳар бир алимент олувчи номига банк ҳисоб-варағи очилиб, уларга 98 минг дона пластик карточка тарқатилди.

Шунингдек, алимент тўлаш учун истаги бўлиб, иш масаласида ечим тополмаган 34 минг 402 нафар ишсиз алимент тўловчининг иш бандлиги ҳал қилинди.