5 августда Ўзбекистонда 426 мингдан ортиқ эмлаш амалга оширилиб, кунлик рекорд қайд этилди

1177

5 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 426 360 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 348 649 нафарни,

2-босқич эмланганлар 60 393 нафарни,

3-босқич эмланганлар 17 318 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 9 092 456 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 6 072 469 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 2 173 948 нафарни,

3-босқич эмланганлар 846 039 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 297 358 нафарни ташкил қилмоқда.

5 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Тошкент вилояти (47 497 доза),

Самарқанд вилояти (42 990 доза),

Сурхондарё вилояти (41 044 доза),

Фарғона вилояти (38 826 доза)  банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Наманган вилоятида 1 118 160 доза,

Фарғона вилоятида 1 117 680 доза,

Андижон вилоятида 996 112 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.