Хоразмлик ўқитувчи «КIBAТЕК» халқаро адабиёт мукофоти соҳибаси!

1037

 

      Yuz.uz  инернет сайтининг хабар беришича, Гурлан туманидаги 33- умумтаълим мактабининг  немис ва инглиз тили фани  ўқитувчиси Гулнур Aтаева 69-август кунлари Туркия давлатининг Истанбул шаҳрида ўтказилган  «Туркияда II Aдабиёт кунлари-2021″ анжуманида қатнашиб, анжуман анталогиясида ижод намуналари жой олди ва «KIBATEK  INTERNATIONAL LITERATURE -2021» мукофоти соҳибаси бўлди.

Ушбу мукофот ҳар 2 йилда бир марта шоир, олим, ижодкорларга, Халқаро миқёсида китоблари нашр қилинган энг яхши китоб муаллифларига тақдим қилинади. Нуфузли мукофот КIBAТЕК ташкилоти вице Президенти Лейла Исик томонидан топширилди.

Гулнур мазкур  китобни мустақиллик байрамимизнинг 30 йиллигига бағишлагани эътироф этар экан,  “Ватанимни чинорга қиёслайман, Чинор маҳобатли бўлгани учун буюк эмас. Чинор узоқ умр кўргани учун ҳам буюк эмас. Чинор қандай шамол эсишидан, қачон эсишидан, қаёққа қараб эсишидан қатъий назар, қилт этмай тургани учун буюкдир”, – дейди.

Ушбу  «Чиноримсан Ватаним» номли китоб   Туркиянинг “Aртшоп” нашриёти томонидан турк тилида 1000 нусхада нашрдан чиққан.