Бағдод ошқовоқлари

789

Янгиликка интилиб, изланишдан тўхтамайдиган бағдодлик боғбон – Жамолиддин Қодиров улкан ошқовоқлари билан кўпчиликка танилиб улгурди.

Пайкалдаги баҳайбат ошқовоқларни кўриб, беихтиёр «Абдуллажон» фильми кўз олдингизга келади. Оғирлиги қарийб 40-50 килограмм келадиган ошқовоқларни бир киши кўтариши даргумон.
– Улкан ошқовоқларни етиштиришга бўлган қизиқиш ўтган йилдан бошланди, – дейди Жамолиддин аканинг ўғли Абдулаҳад Қодиров. – Боғдаги мева кўчатларининг таги бўш қолмаслиги учун Америкадан келтирилган 200 дона ошқовоқ уруғини экдик. Биринчи йили ошқовоқлар 30 килограммгача тош босди. Бу йилги ҳосилимиз эса ўтган йилникидан анча мўл.
Жамолиддин аканинг улкан ошқовоқларига нафақат ўзимизда, балки қўшни республикадан ҳам харидорлар чиқмоқда. Изланиш­лардан тўхтамайдиган боғбон улкан ошқовоқларни янада кенг­роқ майдонга экишни ва ундан шарбат ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Жамшид ЭРГАШЕВ,
«ISHONCH»