Ўзсаноатқурилишбанк биринчилардан  бўлиб дунё бўйлаб пул ўтказмаларини йўлга қўйди

301

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Ўзбекистонда биринчи бўлиб Mastercard халқаро картаси орқали бошқа банкларнинг шу турдаги карталарига пул ўтказмаларини амалга ошириш йўлга қўйилди.

“Mastercard MoneySend” деб номланган мазкур хизмат “Mastercard Worldwide” тўлов тизимига тегишли бўлиб, у карта эгаларига реал вақт режимида ўзаро пул ўтказмаларини амалга ошириш имконини беради.

Эндиликда хорижий валютада пул ўтказмасини бажариш учун муайян ҳужжатларни расмийлаштиришга ҳожат йўқ, фақатгина ушбу турдаги банк карта эгасининг исми шарифи ҳамда карта рақамини билиш кифоя қилади ва барчаси онлайн бажарилади. Айни пайтда “Masterсard MoneySend” хизмати Банкнинг Joyda мобил иловасида амал қилмоқда. Бунда Банк томонидан карта эгаси тасдиқланади ва ўтказма  дарҳол жўнатилади.

Шу билан бирга, маблағлар бошқа банкларга тегишли Masterсard карталари орқали Ўзсаноатқурилишбанкнинг шу турдаги картасига бир неча сонияларда келиб тушади. “Masterсard MoneySend” хизматининг афзаллиги шундаки, мижоз Банк филиалига ташриф буюрмасдан бутун дунё бўйлаб исталган Masterсard картасини тўлдириши мумкин.

Ўтказмаларнинг Joyda мобил иловаси орқали амалга оширилиши юртдошларимизга хориждаги яқинларидан осон пул қабул қилиб олишларида муҳим  ёрдамчи бўлиши шубҳасиз.

Ўз мухбиримиз