Гендер тенглик мавжудми?

1625

ёхуд баъзи кўрсатувлар нимани тарғиб этмоқда?

Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган Нигина Ўктамова ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очди. Польшада бўлиб ўтган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Шу пайтгача жаҳон ­чемпио­ни бўлган боксчи аёл йўқ эди.

Ўзбекис­тон телеканалларидаги айрим кўрсатувларни кўриб, ўйлаб қоласан киши. Гўёки аёллар фақат уй юмушлари учун туғилгандек. «Генерал қайнона», «Олов келин», «Энага», «Маҳаллада дув-дув гап», «Гап чиқди» каби кўрсатувларда доим аёллар мавзу марказида бўлади.

Хотин-қизлар мавзуидаги илмий ишлари боис яқинда МДҲ давлатлари ўртасидаги ўтказилган танловда «Энг ёш олима» номига иштихонлик Моҳинур Рўзиева сазовор бўлди.
Афсонавий спортчимиз Оксана Чусовитинага «Ўзбекистон Рес­публикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони берилди.
Агарки юқорида номлари санаб ўтилган аёллар уйда ўтирганида, шундай муваффақиятларга эришармиди?
Ўзбекис­тон телеканалларидаги айрим кўрсатувларни кўриб, ўйлаб қоласан киши. Гўёки аёллар фақат уй юмушлари учун туғилгандек. «Генерал қайнона», «Олов келин», «Энага», «Маҳаллада дув-дув гап», «Гап чиқди» каби кўрсатувларда доим аёллар мавзу марказида бўлади. Айримларида нуқул айбдор шахс сифатида тилга олинади. «Хиёнаткор келин», «Алданган аёл», «Хўрланган она», «Ўжар келин», «Келгинди қайнона» каби киноларни бир кўз ўнгингизга келтиринг-а…
«ZO’R TV» телеканалида намойиш этилаётган «Ёр-ёр» кўрсатувида учта бош­ловчи келинликка номзодларга қуйидаги мазмунда саволлар беради:
– Келинликка номзод овқат қилишни биладими? Уйни яхши тозалайдими? Болаларни яхши кўрадими? Телефон ишлатадими? Ижтимоий тармоқлардан фойдаланадими? Эри «ишни ташлайсан, уйда ўтирасан» деса, келинликка номзод бунга кўнадими? Тўйдан кейин фарзандли бўлгач, ҳам уй, ҳам бола парваришлашга улгура оладими?
Куёвликка номзодлардан эса оилани боқиш қўлидан келиши, турмуш ўртоғига қандай талаб­лари борлиги сўралади, холос.

– Келинликка номзод овқат қилишни биладими? Уйни яхши тозалайдими? Болаларни яхши кўрадими? Телефон ишлатадими? Ижтимоий тармоқлардан фойдаланадими? Эри «ишни ташлайсан, уйда ўтирасан» деса, келинликка номзод бунга кўнадими? Тўйдан кейин фарзанд­­ли бўлгач, ҳам уй, ҳам бола парвариш­лашга улгура оладими?

Ушбу кўрсатувда хотин-қизларнинг мустақил шахс сифатида ўз фикрига эга бўлмаган ҳар доим «хўп» деб турадиган уй бекаси, уй тозаловчи сифатида намоён этилишини аёлларнинг қадр-қиммати камситилиши, деб баҳолаш мумкин.
Айтмоқчи бўлган сўзимиз шуки, бу каби кўрсатувлар нималарни тарғиб этмоқда? Улардан андаза олиш тўғри бўлармикан?
Келинг, шу ҳақда бир мулоҳаза қилиб кўрайлик.

Хонбиби ҲИММАТ қизи,
журналист