Умумхалқ хайрия ҳашарида 9,7 млн.дан зиёд фуқаролар иштирок этишди.

955

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” эзгу ғояси асосида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари якунлари бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги маълумот берди.

Қайд этилишича, мамлакатимиз маҳаллалари бўйлаб ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

▫️ 14 минг 71 гектардан ортиқ майдонлар ободонлаштирилди ва санитар тозаланди;

▫️ 12 минг 60 тоннадан зиёд чиқиндилар чиқариб ташланди;

▫️ 12 минг 419 км узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланди;

▫️ 9 минг 287 та қабристон ва 711 та зиёратгоҳлар ободонлаштирилиб, тартибга келтирилди;

▫️ 5 млн 250 мингдан зиёд дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилди.

✔️ Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 8 минг 460 та техника воситалари жалб этилди.

Шунингдек, ҳашар куни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатиш бўйича қуйидаги тадбирларни амалга оширилди:

🏚 5 минг 947 та кам таъминланган оилаларнинг 168 минг м2дан зиёд уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланди;

💳 10 минг 297 нафар эҳтиёжманд оилаларга, шундан 3456 нафар ногирон ва ёлғиз қарияларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилди.

🔹Мазкур хайрия тадбирлари орқали 3 млрд. 193 млн сўмдан ортиқ, шундан 189,0 млн. сўмдан ортиқ маблағ “Маҳалла” фонди ҳисобидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатишга сарфланди.

Бундан ташқари, ҳашар куни маҳаллаларда 141 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа объектлар, шундан:

✅ 22 та маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари (гўзаллик салони, сартарошхона, кутубхона, дорихона, новвойхона, нуронийлар маркази ва бошқалар);

✅ 25 та савдо объектлари, 9 та ишлаб чиқариш цехи, 34 та маҳалла биноси, 7 та болалар спорт майдончалари, 44 та бошқа объектлар фойдаланишга топширилди.

Ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида 9 млн. 700 мингдан зиёд фуқаролар, шундан 5 млн. 664 минг нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

Маълумот учун: август ойи давомида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги тасдиқланган режа асосида кам таъминланган оилалар, ёлғиз қариялар, ногиронлар ҳолидан хабар олиш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, янги маҳалла биноси, гузарлари ва болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари билан давом этади.