Ўзбекистонга 7 ойда 432 та электромобиль олиб келинган

1202

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга хориждан 432 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 364 тага кўп.

2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган?
🚙 Хитой – 388 та
🚙 Туркия – 24 та
🚙 АҚШ – 6 та
🚙 Корея – 5 та
🚙 Германия – 4 та
🚙 Литва – 1 та
🚙 Испания – 1 та
🚙 Россия – 1 та
🚙 Гонгконг – 1 та
🚙 БАА – 1 та

✅ 2021 йилнинг январь-июль ойларида импорт қилинган электромобиллар учун 7,7 млн. АҚШ доллари сарфланган.