Марказий Осиё мамлакатлари чегараларида хавфли касалликлар кириб келишининг олдини олиш бўйича хавфсизлик чоралари кучайтирилади

986

Бу ҳақда Халқаро миграцияси ташкилоти ва АҚШнинг Марказий Осиёда касалликлар тарқалиши ва профилактика қилиш ташкилоти (CDC) томонидан Марказий Осиё мамлакатлари чегараларида хавфли касалликлар кириб келишининг олдини олиш бўйича Ишчи гуруҳининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи амалий учрашувида маълум қилинди.

Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари, Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар, Транспорт вазирликлари, Давлат санитария ва эпидемиология маркази ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг масъул ходимлари иштирок этган тадбирда мамлакатимизнинг 6 та чегара ўтказиш пунктларида хориждан кириб келаётган ва чиқиб кетаётган фуқаролар учун яратилган қулайликлар, хавфсиз ва тартибли профиллаштириш жараёнларини баҳолаш юзасидан 3 та ишчи гуруҳ ва баҳолашни ўтказиш кунлари тасдиқлаб олинди.

Учрашув доирасида лойиҳанинг умумий қиймати ва бюджет меъёридан келиб чиқиб, чегара ўтказиш пунктларида хавфли ва юқумли касалликларни аниқлаш, тезкор амалий ишларни амалга ошириш бўйича харидлар ва АҚШнинг Марказий Осиёда касалликлар тарқалиши ва профилактика қилиш ташкилоти томонидан амалга оширилиши юзасидан «харид рўйхатлари» ўрганиб чиқилди.