Ўзбекистонда 5 йилда аҳоли жон бошига даромадлар миқдори 2 бараварга ошган

456

«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан тақдим этилган таҳлилга кўра, Ҳаракатлар стратегияси доирасида республика аҳолиси турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар ва ўртача иш ҳақи номинал миқдорининг 2 баравар ўсишига эришилди.

Жумладан, 2016 йилда аҳоли жон бошига даромадлар миқдори 6 215,9 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2020 йилга келиб ушбу кўрсаткич 12 279,1 минг сўмга, ўртача иш ҳақи эса, 2016 йилги 1 293,8 минг сўмдан 2020 йилда 2 673,3 минг сўмга етган.