«COVID-19сиз саёҳат» — Россияга киришдаги янги тартиб ҳақида маълумот берилди

1480

АОКАда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Меҳнат мигрантлари профилактикаси бўлими бошлиғи Сардор Маҳамадиев, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бўлим бошлиғи Маҳмуд Ғиёсов, Транспрот вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда 1 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари Россия ҳудудига «COVID-19сиз саёҳат» мобил иловасига ПЗР-тестнинг манфий натижасини қайд этиш орқали киритилиши маълум қилиниб, тест натижасини олиш, чегарадан ўтиш тартиблари ҳақида тушунтириш берилди:

— «Гемотест» лабораторияси «COVID-19сиз саёҳат» дастурининг иштирокчисидир, бу дастурга қўшилган давлатлар: Қирғизистон, Россия, Aрманистон, Беларусь, Тожикистон, Қозоғистон ўртасида саёҳатни соддалаштириш имконини беради.

ПЗР-тест натижасини QR-код кўринишидаги «COVID-19сиз саёҳат» мобил иловасида олиш мумкин, уни қоғоз шакли ўрнида чегарани кесиб ўтишда ишлатиш мумкин.

Бунинг учун қуйидагилар керак бўлади:

• «AppStore» ёки «Google Play»дан «COVID-19сиз саёҳат» иловасини юклаб олиш;

• «Гемотест» лабораториясининг энг яқин бўлимини рўйхатдан танлаш;

• Бўлимга паспорт билан бориш;

• Тестдан ўтиш ва иловада кўрсатилган QR-кодни сканердан ўтказиш;

• Синов натижалари ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлигига ва тестнинг амал қилиш муддати жўнатилган санада ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилиш;

• Чегарани кесиб ўтишда назоратчига QR-кодни кўрсатиш.