Финляндияда коронавируснинг янги тури аниқланди

11

Финляндиянинг “Vita” лабораториясида коронавируснинг “Fin-796H” деб номланган янги тури аниқланди.
Ташкилот матбуот хизмати тарқатган маълумотга қараганда, «Лаборатория ва Хелсиньки биотехнология институти мутахассислари мамлакат жанубида коронавируснинг шу пайтгача номаълум бўлган турини аниқлашди”.
“Мутациянинг бу тури Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилган барча тестлардан фойдаланиб ҳам аниқланиши мушкул. Вируснинг бу тури ўзида британча ва Жанубий Африкада топилган турларнинг айрим жиҳатлари ҳам намоён қилган”, дейилади “РИА Новости” хабарида.