Одам савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этган қидирувдаги аёл Олтиариқда ушланди

411

Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

«2 сентябрь куни Олтиариқ тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисмида (одам савдоси) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Т.И. исмли аёлни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади» дейилади маълумотда.