Андижонда «ГАИ» ходими ва ҳайдовчи ўртасида жанжал келиб чиқди. Кимга қандай чора кўрилди?

746

Ижтимоий тармоқда «Фуқаро ва ЙПХ ходими ўртасида жанжал» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходими томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақида ЙҲХББ маълумот берган эди.

Текширув хулосасига кўра, фуқаро Т.Ф. ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган бўлсада «Нексия-3» русумли автомобилни бошқарганлиги ҳамда фуқаро М.М. мазкур автомобилни унга бошқаришга топширганлиги бўйича расмийлаштирилган маъмурий баённома асосли деб топилди.

Хизмати давомида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низом» ҳамда Ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори талабларига зид равишда, жамоат жойида тиббий ниқоб тақмаганлиги учун Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Д.Қўшбоевга «Танбеҳ» интизомий жазоси қўлланилиши белгиланди.