Юртимизга яна 3 миллион доза  коронавирусга қарши вакцина  келтирилди

745

Бугун тoнгда ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3 миллион дозаси юртимизга олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 22 миллион 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

💉460 000 дозаси «Sputnik V»,

💉986 480  дозаси AstraZeneca,

💉18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

💉 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 15 004 856 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 2 123 460 нафарни ташкил қилмоқда.