ЕИҲС Навальнийни озод қилиш тўғрисида қарор чиқарди

23


Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди мухолифатчи Aлексей Навальнийни зудлик билан қамоқдан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Страсбурда жойлашган ЕИҲС Россия ҳукуматига 16 февраль куни гумонланувчини расман озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилганини билдирган, бироқ мамлакат расмийлари Европа Кенгаши халқаро суди қарори юзасидан дарҳол изоҳ бермагани маълум бўлди.
Таъкидлаш жоиз, Россия ўтган йили халқаро конституцияга зид бўлган ҳолатларда миллий қонунчиликни чет эл органлари шартномалари ва қарорларидан устун қўядиган қонун қабул қилган.
Дарвоқе, ғарб давлатлари мухолифатчини қамоқдан озод этишни талаб қилиб, мазкур иш ортидан Россияга қарши санкция қўлланиши мумкинлигини ҳам таъкидлаган.