Ўзбекистон 20 та давлатдан чой импорт қилган

982

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-август ойларида 20 та хорижий давлатдан қиймати 23,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 17,3 минг тонна чой импорт қилган.

Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда чой импорти 757 минг АҚШ долларига ошган.

2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон чой маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар:

🔸 Хитой – 13,5 минг тонна

🔸Кения – 1,4 минг тонна

🔸Эрон – 594,7 тонна

🔸Ҳиндистон – 364,4 тонна

🔸Индонезия – 358,9 тонна

🔸Шри-Ланка – 291,6 тонна

🔸Вьетнам – 289,4 тонна

🔸Россия – 237,6 тонна

🔸 БАА – 168,0 тонна