Президент Шавкат Мирзиёев 9 сентябрда ЎзЛиДеП қурултойида иштирок этади

2016

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг ўтган ҳафта бўлиб ўтган тадбир ва воқеалар ҳақида қўшимча ахборот берди ва бу ҳафтанинг иш графигини маълум қилди:

— Бугун фармацевтика саноатида ва Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.

— Ҳафта давомида стратегик соҳалардаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти;

—“1 миллион дастурчи” лойиҳасининг ижроси, Президент мактаблари ва ихтисослашган мактаблар фаолияти бўйича тақдимотлар ўтказилиши кўзда тутилган.

— Давлат раҳбари Паралимпия ўйинлари совриндорлари билан учрашиши ҳам мўлжалланмоқда.

— 9 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида иштирок этади.