Тадбиркорлик ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш — замон талаби

10

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини юритишлари учун қатор қулайлик ва имкониятлар яратилмоқда. Тадбиркорларга яратилган имтиёз ва енгилликлар мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қиляпти.

Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни тасдиқланганидан сўнг Янгиобод тумани статистика бўлими томонидан туманда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Қайд этиш жоизки, Янгиобод тумани бўйича 2021 йилнинг 1 август ҳолатига рўйхатга олинган ҳамда фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари иқтисодий фаолият турлари бўйича сони 478 тани ташкил этиб, шундан 442 таси фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлардир.

Ўтган даврда туманда кичик бизнес субъектларининг давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш билан боғлиқ бирорта ҳуқуқбузарлик ҳолати қайд этилмади. Ушбу қонун талабларининг тўлақонли бажарилиши эса барча тадбиркорларимиз учун кенг имкониятлар яратади, албатта.

Ёдгор ШАРОФБОЕВ,

Янгиобод тумани статистика бўлими бошлиғи