Энди янги йил байрамлари Андрейсиз ўтади

42

Россиялик таниқли актёр Андрей Мягков (суратда) бугун 82 ёшида вафот этган. Ўлим сабаби ҳозирча номаълум.

Мягковни ўзбек томошабинлари «Тақдир ҳазили ёхуд қушдек енгил бўлинг» ва «Ишдаги ишқ» филмларидаги роллари орқали жуда яхши танишади ва қадрлашади. Режиссёр Темур Бекмамбетов эса «Тақдир ҳазили… давом этади» фильмига ҳам шу актёрни таклиф қилган.

Актёр 1986 йилда РСФСР халқ артисти унвонига сазовор бўлган. 2019 йил май ойида у III даражали Ватан учун хизматлари ордени билан тақдирланган.