Деновда гиёҳвандлик моддасини 30 млн.га сотаётган шахс ушланди

812

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Денов туманида 2021 йил 26 август куни, туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими, ДХХ вилоят бошқармаси ва вилоят божхона ходимлари томонидан туманнинг «Намозгоҳ» маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, туманнинг «Ўрикзор» маҳалласида яшовчи, И.Фарҳод мижозга 11 дона тселофан пакетларга жойланган 90,11 гр «опий» гиёҳвандлик моддасини 30.000.000 сўмга сотаётган вақтида ушланган ва ашёвий далил олинган.

28 август куни И.Фарҳодга нисбатан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.