Гулистон шаҳрида одам савдоси билан боғлиқ жиноий ҳаракатнинг олди олинди

744

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Ў. Россия Федерациясига ишлаш учун кетган таниши Ф.Н. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро Н.ни Россия Федерациясига фоҳишалик билан шуғулланиш учун жўнатишга келишиб, унга “Тошкент-Домодедова” йўналиши бўйича авиачипта харид қилиб, Тошкент халқаро аэропортига олиб кетаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.