Кеча юртимизда 353 259 доза вакцина қўлланилди

773

6 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 353 259 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 44 240 нафарни,

2-босқич эмланганлар 245 716 нафарни,

3-босқич эмланганлар 63 303 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 15 358 115 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 9 691 440 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 4 209 013 нафарни,

3-босқич эмланганлар 1 457 662 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 344 077 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Фарғона вилояти (65 493 доза),

Андижон вилояти (55 590 доза),

Cамарқанд вилояти (36 943 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Фарғона вилоятида 1 757 823 доза,

Наманган вилоятида 1 728 830 доза,

Андижон вилоятида 1 637 334 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.