Ўзбекистонда 2020 йилда атмосферага ташламалар миқдори 2,2 млн тоннани ташкил қилди 

2001

Ўзбекистонда 2020 йилда атмосферага ташламалар миқдори 2,2 млн тоннани ташкил қилди: 58 фоизи — транспорт воситалари, 42 фоизи — саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳиссасига тўғри келди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Азизжон Калимбетов маълум қилди:

— Ташланмаларнинг соҳалар кесимидаги таҳлили: 37,8 фоизи — нефть ва газ, 20 фоизи — энергетика, 19 фоизи — металлургия саноатлари ҳиссасига тўғри келади.

Саноат ташланмаларини камайтириш мақсадида 2021-2023 йилларда республика бўйича 53 та ишлаб чиқариш корхонасининг қарийиб 320 та чанг-газ тозалаш ускуналари модернизация қилинади.

Ташланмаларга яна бир омил — транспорт ва пиёдалар оқими кесишадиган жойлар, ёнилғи сифати ва магистраль йўлларнинг юклама даражаси юқорилиги натижасида автотранспортлардан атроф-муҳитга етказилаётган зарар йилдан-йилга ортмоқда: ўтган йилда атмосфера ҳавосига 1,3 млн тонна чиқинди газлари ташланган.