Департамент органлари томонидан ўтказилган тадбирларда ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

996

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.А. бошқа бир фуқарога ажратилган 20 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан 110 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.У. Бешариқ туманида жойлашган «Қўқон давлат ўрмон хўжалиги»га тегишли 5 гектар ер майдонини фуқаро Д.га расмийлаштириб бериш эвазига 8 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Тупроққалъа туман бўлими ҳамда ДХХнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.О. бошқа бир фуқарога тумандаги «П.Махмуд» маҳалласида жойлашган захирадаги 6 сотих ер майдонини ўзига тегишли эканлигига ишонтириб, ушбу ер майдонини 6 800 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро Х.Б. иссиқхона қуриш учун ажратилган ер майдонининг 12 сотихини бошқа бир фуқарога уй-жой қуриш учун бериш эвазига 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.