Ўзбекистонда 7 ойда 40,3 млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган

872

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, республикамизда 2021 йилнинг январь–июль ойларида йирик корхоналар томонидан 40,3 млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 3,4 млрд. кВт соатга ошган.

Жами электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг жами ҳажмида:

🔸 Сирдарё вилояти 22,9 %

🔸Тошкент вилояти 22,8 %

🔸Қашқадарё вилояти 19,3 %

🔸Навоий вилояти 15,7 % улушга эга.