Бухорода “COVID-19 “ коронавирус инфекцияга қарши эмлаш жараёнларига тайёргарлик тадбирлари бошланди

29

Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари ҳамда ҳар бир туман-шаҳарлар бўлимлари қошида коронавирусга қарши эмлаш жараёнини тизимли ташкиллаштириш ва бошқариш мақсадида штаблар тузилди.
Штабларга тегишли мутахассислар бириктирилди. Ҳозирги кунда вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ходимлари томонидан аҳолини босқичма-босқич коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнига пухта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.