Йирик саноат корхоналари томонидан 6,8 млн. тонна портландцемент ишлаб чиқарилган

993

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, республикамизда 2021 йилнинг январь–июль ойларида йирик саноат корхоналари томонидан 6,8 млн. тонна портландцемент ишлаб чиқарилган.

✅ Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 19,1 % га ошган.

✅ Цемент ишлаб чиқариш 2021 йилнинг:

🔷 январь ойида 559,3 минг тонна (ўсиш суръати 107,3 фоиз);

🔷 январь-февраль ойларида 1 325,4 минг тонна (118,4 фоиз);

🔷 январь-март ойларида 2 228,4 минг тонна (114,1 фоиз);

🔷 январь-апрель ойларида 3 582,6 минг тонна (126,9 фоиз);

🔷 январь-май ойларида 4 679,2 минг тонна (124,2 фоиз);

🔷 январь-июнь ойларида 5807,2 минг тонна (123,2 фоиз)ни ташкил этди.

✅ Йирик цемент ишлаб чиқариш корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улушга эга ҳудудлар:

🔸 Тошкент вилояти – 42,6 %

🔸Навоий вилояти – 32,2 %

🔸 Жиззах вилояти – 13,2 %

🔸Фарғона вилояти – 8,3 %