Италияда рэппер ҳибсга олингач, намойишлар бошланди

39


Испанияда рэп-мусиқачи Пабло Хаселнинг ҳибсга олинишига қарши мамлакатнинг йирик шаҳарларида бошланган намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди, деб хабар берди Би-Би-Си.

32 ёшли рэпер ўз твит ва қўшиқларида Испания монархиясини тез-тез танқид қилиб келади. У қўшиқларидан бирида қирол ва раҳбариятни «жиноятчилар тўдаси» деб атаган.
Мусиқачи тўққиз ойга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. 12 феврал куни у полицияга таслим бўлиши керак бўлган муҳлат якунлаган. Хасел бунинг ўрнига ўзи туғилиб-ўсган Лерида шаҳридаги университетда яшириниб олган. Полициячилар уни ўша ерда ҳибсга олишди.
Рэпер қўлга олинганидан сўнг мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида норозилик намойишлари бошланди.
Мадрид ва Барселонада минглаб кишилар кўчаларга чиқди. Ўнлаб намойишчилар ҳибсга олинди.
Испания пойтахтида намойишчилар куч ишлатиш тузилмалари ходимларига шиша ва тошлар улоқтирганидан сўнг уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлар қўлланди.
Барселонада эса намойишчилар баррикадалар қуриб, кўчаларда мебелларни ёқишди.
Намойишлар Лерида, Жирона ва Таррагона шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди, деб хабар берди полиция.