Ўзбекистон 7 ойда қанча енгил автомобил импорт қилди?

699

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 21 та хорижий давлатлардан қиймати 258,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 12,2 мингта енгил автомобиллар импорт қилган.

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5983 тага камайган.

2021 йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

Хитой – 3 751 та

Корея – 3 187 та

Россия – 2 589 та

Қозоғистон – 1 330 та

Польша – 386 та

Литва – 312 та

Таиланд – 250 та

АҚШ – 238 та

Германия – 70 та

Япония – 56 та

Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг 7 ойида қиймати 7,7 млн. АҚШ долларига 432 та электромобиль импорт қилинган.